Бугун тўрт ҳудудда ёғингарчилик бўлиши мумкин
Бугун кундузи ёғингарчилик кутилмайди, фақат Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида куннинг биринчи ярмида баъзи жойларда бироз ёғингарчилик (ёмғир, қорга айланади) бўлиши мумкин.
Баъзи жойларга туман тушади. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 2-7° илиқ, шимолда 0-5° совуқ бўлади.
Пойтахтимизда эрталаб бироз ёмғир ёғади, туман тушиши мумкин. Кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 5-7° илиқ бўлади.
Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Баъзи жойларга туман тушади. Қор кўчиши хавфи бор. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 3° совуқ-2° илиқ бўлади.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter