Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Бухорода 35 минг долларга симоб сотган шахслар ушланди

Бухорода 35 минг долларга симоб сотган шахслар ушланди

Фото: ДХХ

Давлат хавфсизлик хизматининг Бухоро вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ҳамда Миллий гвардиянинг ҳудудий бошқармалари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда симобфурушлар фош қилинди.

Бухоро шаҳрида яшовчи шахс (1998 й.т.) ва Бухоро туманида истиқомат қилувчи фуқаро (1984 й.т.) ўзаро тил бириктириб, мамлакатимизда эркин сотилиши тақиқланган, 3 дона флакондаги жами 343 гр симоб моддасини 35 минг АҚШ долларига сотган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳозирда уларга нисбатан Жиноят Кодексининг 185-1-моддаси 2-қисми “б”, “в” бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.

Огоҳлантирилишича, симоб ва уни ўз ичига олган бирикмаларни эркин сотиш, сотиб олиш, сақлаш ёки ундан маиший шароитда фойдаланишга рухсат берилмайди. Шунингдек, у кучли заҳарлилик даражасига эга бўлиб, мамлакатимиз ҳудудида эркин айланиши тақиқланади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг