ДХХ ва прокуратура фарғоналик дорифурушларни ушлади
Фарғона вилоятида кучли таъсир қилувчи дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган шахслар ушланди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Риштон тумани бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган. Унда қонунга хилоф равишда дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган фуқаро Т.М.нинг Қўқон шаҳри, “Тароқчилик” кўчасидаги хонадонида таркибида кучли таъсир қилувчи моддалари мавжуд бўлган 523 дона “Регапен 300мг” ва 9 дона “Тропикамид” номли дори воситалари борлиги аниқланиб, ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.
Шу каби, Департаментнинг Қўштепа тумани бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда қонунга хилоф равишда дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган М.Р. (муқаддам судланган) фуқаро С.У.га 2 турдаги таркибида инсон руҳиятига кучли таъсир қилувчи моддалар бўлган жами 350 дона дори воситаларини 3,3 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси (гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддалар ҳисобланмайдиган кучли таъсир қилувчи моддаларни тарғиб қилувчи маҳсулотни тайёрлаш, тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш ёки бундай моддаларни ёхуд заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter