Ҳар куни салкам 500 ўзбекистонлик Амирликларга йўл олмоқда

2025 йилнинг январ-март ойларида 44,8 минг нафар ўзбекистонлик туристик мақсадларда БААга сафар қилди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълумот берди.
Амирликларга борувчи ўзбек туристлари сони ўтган йилнинг мос даврига солиштирилганда 6,3 минг нафарга ёки 16,2 фоизга ошган.
Январ-март ойларида Амирликларга борган Ўзбекистон фуқароларининг сафар мақсадлари бўйича тақсимоти:
- сайёҳлик — 39 172 нафар;
- қариндошларни йўқлаш — 5 024 нафар;
- хизмат юзасидан — 363 нафар;
- даволаниш — 167 нафар;
- ўқиш — 70 нафар.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter