Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ҳаво тозалагичлар божхона божидан озод этилади

Ҳаво тозалагичлар божхона божидан озод этилади

Иллюстратив фото

«Тошкент шаҳрида экологик вазиятни яхшилаш бўйича кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида»ги Президент фармонига кўра, атмосфера ҳавосининг PM 2.5 зарралари билан ифлосланиш манбаларини аниқлаш учун Атмосфера ҳавосини чуқур ўрганишга қаратилган махсус лаборатория ташкил қилинади.

2026 йил баҳор ҳамда куз мавсумларида Тошкент шаҳрининг 33 км узунлигидаги кичик ҳалқа йўли бўйлаб «Яшил коридор» лойиҳаси амалга оширилади.

2026 йил 1 апрелгача «Яшил Тошкент» мастер режаси ишлаб чиқилади.

Тошкент шаҳрининг барча туманларида «яшиллик» даражаси паст бўлган 3 тадан узунлиги 5 кмдан кам бўлмаган кўчаларни танлаб олиш орқали «Сояли сайр кўча»си ташкил қилинади.

Шунингдек, тадбиркорлар ва фуқаролар томонидан маиший ҳаво тозалаш ускуналари (ТИФ ТН код 8509 80) Ўзбекистон ҳудудига олиб кирилганда божхона божидан озод этилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг