Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Жавоҳир Синдоров Жаҳон кубоги финалига чиқди

Жавоҳир Синдоров Жаҳон кубоги финалига чиқди

Ҳиндистоннинг Гоа шаҳрида шахмат бўйича 2025 йилги Жаҳон кубоги мусобақаси давом этмоқда. Ярим финал баҳсларида ўзбекистонлик шахматчилар ўйнади. 

21–22 ноябр кунлари ярим финал босқичида икки гросмейстер — Нодирбек Якуббоев (рейтинги 2689, 37-ўрин) ва Жавоҳир Синдоров (рейтинги 2721, 25-ўрин) ўртасидаги икки партия 1:1 ҳисобидаги дуранг билан якунланди.

Бугун, 23 ноябр куни улар тай-брек ўйинини ўтказди ва унда Жавоҳир 1,5:0,5 ҳисобида ғалаба қозониб, финал йўлланмасини қўлга киритди. Ҳал қилувчи баҳсда Синдоров хитойлик Вей Йига қарши дона суради. Таъкидлаш жоиз, бундай ҳолат ўзбек шахмати тарихида илк бор кузатилмоқда.

Жавоҳир Синдоров нафақат Жаҳон кубоги финалига, балки 2026 йилги шахмат тожи учун даъвогарлар турнирига тўғридан-тўғри йўлланма олди. Нодирбек Якуббоев эса учинчи ўрин учун баҳсда россиялик Андрей Есипенко билан тўқнаш келади. Бу ўйин ғолиби ҳам Жаҳон шахмат тожига даъвогарларнинг турнирига йўл олади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг