Касбий таълим агентлиги раҳбарига ўринбосарлар тайинланди
Касбий таълим агентлиги директорига ўринбосарлар тайинланди.
Ҳукумат қарорига кўра:
Шарофиддинов Шиҳназар Анварович Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Касбий таълим агентлиги директори ўринбосари лавозимига тайинланди.
У бунга қадар Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Касбий таълим департаменти бошлиғи эди;
Абдуллахонов Авзалхон Азаматхон ўғли Касбий таълим агентлиги директори ўринбосари лавозимига тайинланди.
У бунга қадар Касбий таълим агентлигининг Молия-иқтисодиёт ва моддий-техник базани мустаҳкамлаш бошқармаси бошлиғи эди.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter