Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ижтимоий хавф остида қолган болалар учун таълим ташкилотларида қўшимча квоталар ажратилади

Ижтимоий хавф остида қолган болалар учун таълим ташкилотларида қўшимча квоталар ажратилади

Жорий йил 24 декабрдаги «2026–2030 йилларга мўлжалланган Болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида»ги Президент фармонига мувофиқ, ижтимоий жиҳатдан хавфли аҳволда бўлган болалар уларнинг хулқ-атвори, иқтидори ва қизиқишларини инобатга олган ҳолда ўқув йили давомида 257 та ҳудуддаги таълим ташкилотларига Болалар масалалари бўйича туман (шаҳар) комиссияси қарорига кўра, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг йўлланмасига мувофиқ жойлаштирилиши мумкин.

Бунда:

  • йўлланма асосида юбориладиган ижтимоий жиҳатдан хавфли аҳволда бўлган болалар таълим ташкилотларига бепул асосда, синовлар ва қўшимча имтиҳонларсиз қабул қилинади;
  • таътил вақтида ижтимоий жиҳатдан хавфли аҳволда бўлган болаларни ота-онаси (уларнинг ўрнини босувчи шахс)га қайтариш имкони бўлмаган тақдирда, «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари томонидан ушбу болаларни ўқув жараёни бошлангунга қадар вақтинчалик муқобил жойлаштириш чоралари кўрилади;
  • йўлланма асосида жойлаштирилган ижтимоий жиҳатдан хавфли аҳволда бўлган бола тегишли таълим ташкилотининг ўқув ишлари бўйича директори ўринбосарига бириктирилади ҳамда унинг хулқ-атвори ва ўзлаштириши тўғрисидаги маълумотлар ҳар чоракда унинг яшаш жойидаги Болалар масалалари бўйича туман (шаҳар) комиссиясига киритилади.

Шунингдек, ҳар ўқув йили якунида вазирлик ва идоралар томонидан тасарруфидаги таълим ташкилотларининг қабул квотасини тасдиқлашда ижтимоий жиҳатдан хавфли аҳволда бўлган болалар учун 5 фоизгача қўшимча квота ажратилади ва бу тўғрисидаги маълумот Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигига тақдим этилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг