Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

МИБ: муаммоли кредитларни ундиришнинг янги механизми жорий этилади

МИБ: муаммоли кредитларни ундиришнинг янги механизми жорий этилади

Давлат ижрочиларининг иш юкламаси кўплиги сабабли кредит ташкилотлари фойдасига муаммоли кредитларни ундириш билан боғлиқ жараёнлари муддати чўзилаётган эди. Шу сабабли муаммоли кредитларни ундириш борасида мутлақо янги механизм жорий этиш белгиланмоқда.

МИБ Ахборот хизмати раҳбари Фарруҳ Тошпўлатовнинг маълум қилишича, МИБ органларига 2020 йилда 2,8 млн.та ижро ҳужжатлари келиб тушган бўлса, бу кўрсаткич 2025 йилда 11,4 млн.тани ташкил қилди. Иш юкламаси охирги 5 йилда 4 бараварга ошди.

Эндиликда, давлат раҳбарининг 2026 йил 30 мартда қабул қилинган «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тизимини рақамлаштириш ва самарадорлигини оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-50-сонли Фармони билан муаммоли кредитлар бўйича ижро ҳужжатлари асосида вужудга келган мажбуриятларни ундириш билан боғлиқ ҳаракатларни амалга оширишни ихтисослаштирилган давлат ижрочиларига юклаш амалиёти йўлга қўйилади.

Шу мақсадда, ижро ҳужжатлари асосида фақатгина кредит ташкилотлари фойдасига муаммоли кредитларни ундиришга ихтисослашган давлат ижрочилари корпуси ташкил этилмоқда.

Бундан ташқари, гаров билан таъминланган мажбуриятларини бажариш тўғрисидаги ижро ҳужжатлари бўйича тижорат банклари ва давлат ижрочиси ўртасидаги ҳамкорликни янада кенгайтиришни назарда тутувчи, маълумот алмашишни рақамлаштиришга қаратилган қатор чоралар Фармонда белгилаб берилди.

Жорий этилган янги механизмлар банк тизимида муаммоли кредитлар улушининг камайишига хизмат қилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг