Ўзбекистонда ўрмонлар майдони 10 фоиздан 15 фоизга оширилади
Ҳозирги вақтда ўрмонлар Ўзбекистон ҳудудининг қарийб 10 фоизини эгаллайди. Бу эса мамлакатни янада кўкаламзорлаштириш учун қўшимча саъй-ҳаракатлар ва инвестициялар зарурлигини кўрсатади. БМТнинг Ўрмонлар бўйича форуми раиси Исмоил Белен айнан шу масалага урғу қаратиб ўтди.
– Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида Ўзбекистонда кенг кўламли умуммиллий кўкаламзорлаштириш дастури — “Яшил макон” ташаббуси амалга оширилмоқда. Бу жуда муҳим ташаббус бўлиб, яқин истиқболда ўрмонлар майдонини 10 фоиздан 15 фоизгача оширишга қаратилган.

Мен Ўзбекистонга бир неча бор келганман, жумладан, Орол денгизининг қуриган тубига бориб, у ердаги кенг кўламли ўзгаришларга ишларга шахсан гувоҳ бўлганман. Тарихан Ўзбекистон Марказий Осиёда йирик ташаббус ва дастурларни амалга оширишда етакчи бўлиб келган. Ишончим комилки, агар бу саъй-ҳаракатлар давом эттирилса ҳамда инсон ва табиатга йўналтирилган инвестициялар сақлаб қолинса, Ўзбекистон яшил Марказий Осиё етакчисига айланиши мумкин, – дея таъкидлаб ўтди БМТ мутасаддиси.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter