Қишки таътил муносабати билан қўшимча поезд қатновлари йўлга қўйилади
Қишки таътил даврида йўловчиларнинг темир йўл транспорти қатновларига бўлган талабини қондириш мақсадида 2025 йил 26 декабрдан 2026 йил 12 январга қадар бир қатор йўналишларда қўшимча поезд қатновлари ташкил этилади ва вагонлар сони оширилади:
Қўшимча қатновлар:
- «Тошкент – Самарқанд – Тошкент» йўналишида 2025 йилнинг 26-31 декабр кунлари ҳамда 2026 йил 4 январ куни «Афросиёб» юқори тезликда ҳаракатланувчи электропоездининг қўшимча қатновлари ташкил этилади. Жами 14 та қўшимча рейс амалга оширилади.
- «Тошкент – Бухоро – Тошкент» йўналишида 2025 йилнинг 26-31 декабр кунлари «Афросиёб» юқори тезликда ҳаракатланувчи электропоездининг қўшимча 4 та рейси бажарилади.
- «Тошкент – Хива – Тошкент» йўналишида 2026 йил 12 январга қадар қўшимча йўловчи поезди қатнови йўлга қўйилади. Мазкур йўналишда жами 12 та қўшимча рейс амалга оширилади.
Қўшимча вагонлар:
«Тошкент – Хива – Тошкент», «Тошкент – Шовот – Тошкент», «Тошкент – Қўнғирот – Тошкент», «Тошкент – Термиз – Тошкент» ва «Тошкент – Бухоро – Тошкент» (Шарқ поезди) йўналишларида ҳаракатланувчи поездларга 2026 йил 12 январга қадар ҳар куни 4 тадан қўшимча вагонлар қўшилади.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter