Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорт географияси 95 та давлатни қамраб олган – вазир

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорт географияси 95 та давлатни қамраб олган – вазир

2025 йилда фермер ва қишлоқ хўжалиги корхоналарида жами 3,9 млн  гектарга экин экилган бўлса, 898 минг гектарга такрорий экинлар экилиб, 12,8 млн  тонна, шундан 5,1 млн тонна озиқ-овқат маҳсулотлари етиштирилди.

Бу ҳақда қишлоқ хўжалиги вазири И.Абдурахмоновнинг парламент Қуйи палатаси депутатлари сўровига берган жавобида маълум қилинди.

Қайд этилишича, бу борада Ўзбекистоннинг экспорт географияси 95 та давлатни қамраб олиб, Россия, Афғонистон, Қозоғистон, Покистон ва Хитой асосий савдо ҳамкорлари сифатида етакчи ўринларни эгаллади. Япония, АҚШ, Корея Республикаси ва Европа давлатлари бозорларига чиқиш бўйича ҳам тизимли ишлар олиб борилмоқда.

Депутатлар ушбу йўналишда вазирлик томонидан муайян ишлар амалга оширилгани, шу билан бирга қишлоқ хўжалигида экспортбоп мева-сабзавот маҳсулотлари ҳажмини кўпайтириш, маҳсулотларнинг сифат ва хавфсизлик кўрсаткичларини ошириш юзасидан тегишли тавсиялар берди. Мажлисда мазкур масала юзасидан доимий парламент назорати олиб борилиши қайд этилиб, Қишлоқ хўжалиги вазирининг жавоби маълумот учун қабул қилинди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг