Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Қуёш панели ўрнатганлар давлатдан 9 ойда 153 млрд сўмдан зиёд субсидия олган

Қуёш панели ўрнатганлар давлатдан 9 ойда 153 млрд сўмдан зиёд субсидия олган

2025 йилнинг январ-сентябр ойларида 35 284 нафар жисмоний шахс электр тармоқларига ўтказилган қуёш энергияси учун 153 млрд 643 млн сўм давлат буджетидан субсидия олди.

Субсидиянинг энг катта қисми қуйидаги ҳудудларга тўғри келмоқда:

  • Хоразм вилояти – 42,6 млрд сўм;
  • Қорақалпоғистон Республикаси – 22,4 млрд сўм;
  • Бухоро вилояти – 15,3 млрд сўм.

Субсидияни «Солиқ» мобил иловаси «Кешбэк ва имтиёзлар» хизматининг «Қуёшли хонадон» бўлимидаги «Картага пул ўтказиш» ойнаси орқали банк картасига ўтказиб олиш мумкин.

Эслатиб ўтамиз, 2023 йил 1 апрелдан «Қуёшли хонадон» дастури доирасида хонадонига қуёш панелларини ўрнатган жисмоний шахсларга қуёш панели орқали ишлаб чиқарилган ва ягона электр энергетика тизимига узатилган электр энергиясининг ҳар бир киловатт соати учун 1000 сўмдан субсидия ажратилиши белгиланган. 

Қайта тикланувчи энергия манбалари (ҚТЭМ) учун имтиёзлар, юридик шахсларга:

  • Умумий қуввати 100 кВт гача бўлган ҚТЭМ қурилмаларидан фойдаланган ҳолда умумий тармоққа электр энергиясини реализация қилишдан олинган даромад учун фойда солиғи 0 фоиз ставкада қўлланилади;
  • Мол-мулк солиғи ва ер солиғидан белгиланган муддатга озод қилинади.

Жисмоний шахслар:

  • Мол-мулк солиғи суммаси камайтирилади (2 БҲМдан ошмайдиган суммага);
  • Ер солиғи суммаси камайтирилади (1 БҲМдан ошмайдиган суммага);
  • «Қуёшли хонадон» дастури бўйича субсидия олади.
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг