Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Санъаткор ва бошловчилар даромадларини солиққа тортиш режалаштириляпти

Санъаткор ва бошловчилар даромадларини солиққа тортиш режалаштириляпти

Адлия вазирлиги концерт-томоша фаолиятини амалга оширувчи шахсларни солиққа тортиш ва ҳисобини юритиш тизимини соддалаштириш орқали яширин иқтисодиётни қисқартиришга доир Президент қарори лойиҳасини ишлаб чиқди.

Унга кўра, 2026 йил 1 сентябрдан бошлаб концерт-томоша фаолиятини лицензия асосида амалга оширувчи ижрочилар ва ижодий жамоаларнинг ижодий фаолияти билан боғлиқ барча хизматлари солиқ органларининг «Солиқ» мобил иловасида рўйхатга олиниши режа қилиняпти.

Шунингдек, ижрочилар 2026 йил 1 сентябрдан 2029 йил 1 январга қадар жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини тўлашни «бир хизмат — бир тўлов» тамойили асосида табақалаштирилган қатъий миқдорларда амалга ошириши белгиланмоқда.

Тўлов миқдорлари, Тошкент шаҳрида кўрсатиладиган битта хизмат учун:

  • 1-рейтинг гуруҳи ижрочилари учун — БҲМнинг 3 баравари;
  • 2-рейтинг гуруҳи ижрочилари учун — БҲМнинг 2 баравари;
  • 3-рейтинг гуруҳи ижрочилари учун — БҲМнинг 1 баравари.

Нукус шаҳрида ва вилоят марказларида кўрсатиладиган битта хизмат учун:

  • 1-рейтинг гуруҳи ижрочилари учун — БҲМнинг 2 баравари;
  • 2-рейтинг гуруҳи ижрочилари учун — БҲМнинг 1 баравари;
  • 3-рейтинг гуруҳи ижрочилари учун — БҲМнинг 0,5 баравари.

Бошқа шаҳарлар ва қишлоқ жойларда кўрсатиладиган битта хизмат учун:

  • 1-рейтинг гуруҳи ижрочилари учун — БҲМнинг 1 баравари;
  • 2-рейтинг гуруҳи ижрочилари учун — БҲМнинг 0,5 баравари;
  • 3-рейтинг гуруҳи ижрочилари учун — БҲМнинг 0,25 баравари.

Шунингдек, 2029 йил 1 январдан бошлаб концерт-томоша фаолиятини лицензия асосида амалга оширувчи ижрочилар ва ижодий жамоа томонидан фақат нақдсиз тўлов асосида амалга ошириши белгиланмоқда.

Қайд этилишича, мазкур тартиб орқали концерт-томоша фаолиятида солиқ тўғрисидаги қонунчилик талабларини соддалаштириш ва солиқ маъмуриятчилигини такомиллаштириш йўли билан концерт-томоша фаолиятини амалга оширувчи шахсларга қулай шарт-шароитлар яратиш, уларнинг ижодий фаолиятини қўллаб-қувватлаш, шунингдек давлат бюджети даромадларини шакллантириш кўзда тутилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг