Ўзбекистонлик солиқчилар блогерларни солиққа тортиш масаласини ўрганяпти
Солиқ қўмитаси делегацияси Москва шаҳрига ишчи ташриф билан бориб, россиялик ҳамкасблари билан ўзаро тажриба алмашмоқда.
Ташрифнинг биринчи кунида томонлар блогерлар ҳамда интернет тармоғида фаолият юритувчи бошқа шахслар даромадлари устидан солиқ назоратини амалга ошириш масалаларини муҳокама қилдилар.
Хусусан, солиқ хизмати брендини оммалаштириш, очиқлик даражасини ошириш ва фуқаролар ишончини мустаҳкамлаш мақсадида медиа ҳамжамият билан ўзаро яқин ҳамкорликни йўлга қўйиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Бундан ташқари, Россия томони солиқ органлари фаолиятида хизмат кўрсатишга йўналтирилган яъни, солиқ тўловчилар учун қулай хизматлар яратиш, улар билан ўзаро самарали ҳамкорлик ўрнатиш, мавжуд тартиб-таомилларни соддалаштиришга қаратилган ёндашувларни жорий этиш амалиётини тақдим этди.
Мазкур тажриба алмашиш жараёни илғор ечимларни ўрганиш ва уларни келгусида Ўзбекистон солиқ органлари фаолиятида қўллаш имкониятларини кўриб чиқишга хизмат қилади.
Манба: t.me


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter