Сунъий интеллектни «ўзбеклаштириш» учун «Ўзбек тили корпуси» яратилади

Президент Мирзиёев ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганига 36 йил бўлгани муносабати билан бутун Ўзбекистон халқини ушбу байрам билан самимий табриклади.
«Бир нарсани билинглар – сунъий интеллект дастурлари самарали ишлаши учун улар, аввало, ўзбек тилини мукаммал даражада тушуниши зарур», – деди давлат раҳбари.
Лекин ўзбек тилидаги адабиётлар, маълумотлар, мақолалар, ҳисоботлар, илмий ишларнинг аксарияти рақамлашмагани, электрон шаклга ўтказилганлари ҳам ҳар хил манбаларда сақланаётгани кўрсатиб ўтилди.
Вазирлар Маҳкамасига барча вазирлик ва идораларнинг ўзидаги маълумотларни электрон форматга ўтказиш графигини тасдиқлатиш, Рақамли технологиялар вазирлигига эса сунъий интеллект миллий маданиятимиз ва қадриятларимизни ўзида ифодалай олиши учун «Ўзбек тили корпуси»ни яратиш топширилди.
2026 йил якунига қадар катта ҳажмдаги рақамли маълумотларни бир жойга жамлаб, уларни қайта ишлаш, таҳлил қилиш, фойдаланиш имконини берадиган «Data Lake» платформасини ишга тушириш вазифаси қўйилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter