Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тезкор ходимнинг қилмиши тезда фош бўлди

Тезкор ходимнинг қилмиши тезда фош бўлди

Видеодан скриншот

Хоразм ва Фарғона вилоятларида қишлоқ хўжалиги учун ажратилган ерларни бошқа мақсадларда расмийлаштириб беришга ваъда берган шахслар жиноят устида қўлга олинди.

Хоразм вилояти. ИИБ Тезкор қидирув хизмати катта тезкор ходими Хива шаҳри ҳудудидан қишлоқ хўжалиги учун ажратилган 12 сотих ер майдонини танишлари орқали уй-жой қуриш учун расмийлаштириб беришни ваъда қилиб, фуқародан 30 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланган. Унга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.

Фарғона вилояти. Икки нафар шахс деҳқончилик учун давлат томонидан имтиёзли асосда ажратилган 3 гектар ер майдонини бошқа шахс номига расмийлаштириб бериш эвазига 115 млн сўм талаб қилиб, 9 500 АҚШ доллари ва 700 минг сўм олган вақтида қўлга олинган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг