Тошкент вилоятида бир қанча қоидабузар ҳайдовчиларнинг "права"лари олиб қўйилди
Тошкент вилояти, Қибрай туманда ўтказилган сайёр судда йўл қоидабузарлиги бўйича 45 нафар ҳайдовчига нисбатан расмийлаштирилган маъмурий ишлар кўриб чиқилди. Бу ҳақда вилоят ИИББ ЙҲХБ матбуот хизмати хабар қилди.
Қайд этилишича, 4 нафар маст ҳолда автомобиль бошқарган ҳайдовчилар транспорт воситасини уч йил муддатга бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилган.
Шу билан бирга, 9 нафар фуқаро йўл безорилигини содир этганлиги учун автомобиль бошқариш ҳуқуқидан бир йил муддатга маҳрум этилиб, қўшимчасига базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 баробари миқдорида жаримага тортилди. Шунингдек, 32 кишига турли миқдордаги жарималар белгиланган.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter