Тошкентда уй-жой ижараси нархлари қарийб 11 фоизга қимматлаган
Март ойида Тошкент шаҳрида уй-жой ижарасининг ўртача нархи ҳар бир квадрат метр учун қарийб 8,9 долларни ташкил этган. Бу февраль ойига нисбатан 2,7 фоизга, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан эса 10,8 фоизга юқори.
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази берган маълумотга кўра, энг юқори ижара нархлари асосан пойтахтнинг марказий туманларида сақланиб қолмоқда. Жумладан, Миробод, Шайхонтоҳур, Яккасарой ва Мирзо Улуғбек туманларида бир квадрат метр ижара нархи ўртача 11 доллар атрофида бўлган.
Шу билан бирга, йиллик ҳисобда ижара нархларининг энг катта ўсиши Яшнобод туманида кузатилиб, 18,9 фоизни ташкил этган. Мирзо Улуғбек туманида бу кўрсаткич 14,3 фоиз, Яккасарой туманида эса 12,5 фоиз бўлган.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter