Тошкентдаги кўчалардан бири 20 кунга ёпилади
Veolia Energy Tashkent компанияси иссиқлик тармоқларини модернизация қилиш ишлари доирасида Яшнобод туманидаги Авиасозлар кўчасида магистрал иссиқ сув қувурларини алмаштиришни бошлайди.
Маълум қилинишича, таъмирлаш ишлари 11 июл соат 08:00 дан 31 июл соат 06:00 гача давом этади.
Шу муносабат билан хавфсизликни таъминлаш мақсадида Авиасозлар кўчасининг тегишли қисми автотранспорт воситалари ҳаракати учун вақтинча ёпилади.
Ҳайдовчиларга олдиндан ҳаракат йўналишини режалаштириш ҳамда айланма йўллардан фойдаланиш тавсия этилди.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter