Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тунги клуб олдида жабрланувчини уриб, комага туширган шахс 8 йилга қамалди

Тунги клуб олдида жабрланувчини уриб, комага туширган шахс 8 йилга қамалди

Тунги клуб олдида бир шахсни уриб, комага туширган Акмал Шукуров 8,1 йилга қамалди. Бу ҳақда Олий суд хабар берди

Бугун жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман судида А. Шукуров (1995 йилда Тошкент шаҳрида туғилган)га оид жиноят ишини биринчи инстанцияда кўриб чиқиш бўйича суд жараёни якунланди.

Суднинг ҳукмига кўра А. Ш. Жиноят кодексининг 104-моддаси (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) 2-қисми “е” банди, 168-моддаси (фирибгарлик) 4-қисми “а” банди ва 277-моддаси (безорилик) 3-қисми “г” бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилди.

А. Ш.га Жиноят кодексининг 59-моддаси (бир неча жиноят содир этганлик учун жазо тайинлаш) тартибида 8 йил 1 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Тайинланган жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланди.

Жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман судининг ушбу ҳукми устидан тарафлар қонунда белгиланган тартиб ва муддатда Тошкент шаҳар судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция/кассация тартибида шикоят бериш ва протест келтиришга ҳақлилиги маълум қилинади. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг