Яна пешлавҳаларда ўша: «Barber Satana», «Diablo» – «Шайтон сартарош»дан, «Иблис»гача...

Она тилимизни байрам сифатида нишонлашни фақат мактаб ва расмий идораларда эмас, кўчалардан бошласак яхши бўларди, шахсий фикрим...
Секин туман марказидан пиёда кетдим...
Миллатдошларимиз яшайдиган туманда йўл-йўлакай ранг-баранг пешлавҳалардаги ёзувларга кўзим тушди:
«Сам Мойка», «Сантехника», «Салон красоты», «Оргтехника», «Ремонт телефонов», «Знайка», «Умничка», «Круглосуточная Аптека», «Развал Шины», «Вулканизация для авто», «Техосморт», «Мы открылись», «SuperMarket», «Spa salon», «AdusamadCity»…
Пиёдалар йўлагидан ўтаяпман, инглизча ёзилган Barbershopлар ёрқин нур сочади, яна бир нималарни ёзишганки, тилинг қийшаяди...
Шуми она тилимизга бўлган ҳурмат...
Дўконлар эшигида «OPEN», «Открыто» ёзувли пешлавҳани ўқиб туманимизда фақат сайёҳлар юрибдимикан, деб ўйлаб қолдим.
Оддий туманчамдан чиқиб шаҳар томонга ўтсам, йўлнинг икки томони рус ва инглизча номланган минг хил ёзувли пешлавҳалар билан тўла, шуми тилга бўлган ҳурмат...
Йиғлаб юборадиган жойи русча сўзни лотин ёзувида ёзиб қўйишлари...
Имло хатолари ғиж ғиж...
Фирмалар, дўконлар номини ким ўйлаб топади, ҳар бир тадбиркор корхонасига қўяётган номнинг таржимасини биладими, нима деб номланишини, маъноси нима эканлигини-чи?
Бир сартарошхонага «Barber Satana» сартарош шайтон яна бирига «Diablo» испан тилида иблис деб катта қилиб ёзиб қўйибди, бунисига нима дейсиз?
Кимдир борми, буни текшириб, э бунақа бўлмайди дейдиган, йўқ, фақат мактабда, боғчада, кутубхонада, маданият саройида бир кун байрам бўлади, 30 йилдан бери ўзгармайдиган сценарий такрорланади... шу билан биз она тилимизга бўлган ҳурматни оқлаб қўйдик гўёки.
Очиғи на олий маълумотлиман, на тил бўйича мутахассисман, лекин пешлавҳаларда ўз ўрнига эга бўлмаган она тилим учун йиғлагим келади...
Анави ҳар бир шаҳарнинг марказига ўрнатилган «I love you ... city», деган ёзувларни болта билан майда-майда қилгим келади, рости...
Ўзбек тилини ўзимиз ҳурмат қилмас эканмиз, бошқа миллат келиб бизга ўргатиб кетмайди...
Абдулла Орипов айтганидек, тўтиқуш бўлиб қолишдан Худо асрасин...
Мансуржон Хўжаев facebook саҳифасидан олинди
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter