Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Янги йилда ўзбекистонликлар неча кун дам олади?

Янги йилда ўзбекистонликлар неча кун дам олади?

Фото: Xabar.uz

Жорий Янги йил байрами муносабати билан ўзбекистонликлар фақат бир кун дам олишлари мумкин. Чунки бу йили қўшимча ёки кўчирилган дам олиш кунлари назарда тутилмаган

Меҳнат кодексининг 187-моддасига мувофиқ, 31 декабр – байрамдан олдинги камида 1 соатга қисқартирилган иш куни бўлади.

2026 йил 1 январ – пайшанба Янги йил байрами сифатида дам олиш куни бўлади.

2 январ – жума эса барча ходимлар учун одатдаги иш куни ҳисобланади.

3 январ – шанба 5 кунлик иш ҳафтасидагилар учун одатий дам олиш, 6 кунлик иш ҳафтасидагилар учун эса одатий иш куни бўлади.

4 январ – якшанба барча учун одатдагидек дам олиш куни.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг