10 минг «кўк»и билан қўлга тушган ҳокимнинг қўйиб юборилгани рад этилди
                                                            Олий суд матбуот хизмати бир муддат олдин тадбиркорга уй қуриши учун ер ажратиб бериш эвазига ундан пул таъма қилган ва келишилган пулдан 10 минг АҚШ доллари олган вақтда қўлга олинган Жиззах вилояти Шароф Рашидов тумани собиқ ҳокими М.Холбўтаевнинг озодликка қўйиб юборилгани ҳақидаги хабарларни рад қилди.
Идора матбуот хизматига кўра, собиқ ҳоким айни пайтда Жиноят кодексининг 167, 205, 206, 209, 210 ва 229-4-моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланмоқда.
«Жорий йилнинг 10 июль кунидаги жиноят ишлари бўйича Жиззах шаҳар судининг ажрими билан М.Х.га нисбатан «қамоққа олиш» тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган бўлиб, айни пайтда у тергов ҳибсхонасида сақланмоқда», – дейилади расмий билдирувда.
Шунингдек, собиқ ҳокимга оид жиноят иши ЖИБ Арнасой туман судининг иш юритувида экани, бугунги кунда ушбу жиноят иши мазмунан кўриб чиқиш учун тайинлаш босқичида тургани маълум қилинган.
                            
                            
                            
                    
                    
                    
                    
                    

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter