Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

100 та корхонада самарадорликни ошириш учун 30 миллион доллар грант жалб қилинади

100 та корхонада самарадорликни ошириш учун 30 миллион доллар грант жалб қилинади

Фото: Xabar.uz

Йиғилишда Президент Шавкат Мирзиёев саноат ва хизмат кўрсатиш соҳаларида самарадорликни ошириш масаласига алоҳида тўхталди.

Давлат раҳбари таъкидлашича, дунёда маҳсулот рақобатдошлигини таъминлаш учун илғор бошқарув усуллари кенг қўлланилмоқда. Жумладан, «Kayzen» ва «Lean production» каби ёндашувлар ресурс тежамкорлиги ва меҳнат унумдорлигини оширишга хизмат қилмоқда.

Маълум қилинишича, мамлакатимизда 50 га яқин тадбиркор бу тажрибани хорижда ўрганиб, ўз корхоналарида жорий этишни бошлаган. Бироқ бу кўлам ҳали етарли эмаслиги қайд этилди.

Президент айрим соҳаларда илғор усуллар оммалашмаётганини танқид қилди. Хусусан, тўқимачилик, қурилиш материаллари, электротехника ва мебел каби драйвер тармоқларда бу йўналишда ташаббус етишмаётгани таъкидланди.

«Лекин, бу кам. Тадбиркорга тушунтириб, «диагностика» харажатининг бир қисми қоплаб берилса, унумдорлик дастурларини йўлга қўйиш учун имтиёзли кредит ажратса бўлади-ку!», – деди давлат раҳбари.

Шу муносабат билан Иқтисодиёт ва молия вазирлигига аниқ топшириқ берилди. Унга кўра, жорий йилда 100 та корхонада самарадорликни ошириш бўйича илғор дастурлар жорий этилади.

Мазкур ташаббусни молиялаштириш учун 30 миллион доллар миқдорида грант маблағларини жалб қилиш режалаштирилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг