2027 йилгача ҳудудларда жами 14 та «яшил» техникум очилади
Ўзбекистонда экологик таълим, илм-фан ва тарғиботни жадаллаштириш мақсадида Президент қарори қабул қилинди. Ҳужжат «Эко-маданият» умуммиллий лойиҳаси доирасида амалга оширилади.
Қарорга кўра, 2026–2027 йиллар давомида республика ҳудудларида жами 14 та «яшил» техникум фаолияти йўлга қўйилади. Уларда экологик соҳалар учун ўрта бўғин кадрларини тайёрлаш тизими жорий этилади.
Шу билан бирга, 2030 йилгача ушбу таълим муассасаларида 10 минг нафар мутахассис тайёрлаш режалаштирилган. 2026–2028 йилларда экология ва иқлим ўзгариши соҳасида илмий даража олган мутахассислар сонини 150 нафарга етказиш вазифаси белгиланди. Бу илм-фан салоҳиятини оширишга хизмат қилади.
2026/2027 ўқув йилидан айрим таълим муассасалари «яшил» техникумлар сифатида қайта ташкил этилади. Уларда ҳудуднинг экологик ва иқтисодий хусусиятларидан келиб чиқиб, кадрлар тайёрланади.
«Яшил» техникумларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Шу мақсадда улар махсус университет билан ҳамкорликда ишлайди.
Жумладан, техникумлар Касбий таълим агентлиги билан келишув асосида Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш университетига бириктирилади.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter