Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Аҳолини рўйхатга олиш қандай амалга оширилади?

Аҳолини рўйхатга олиш қандай амалга оширилади?

2026 йилнинг 15 январ – 28 феврал кунлари Ўзбекистонда аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбири ўтказилади.

Рўйхатга олиш икки босқичда амалга оширилади:

1) 15–31 январ — онлайн рўйхатга олиш.

census.stat.uz сайтига кириб, OneID орқали уйдан чиқмаган ҳолда қатнашиш мумкин. Бу қулай, тез ва замонавий усул!

2) 4–28 феврал — уйма-уй рўйхатга олиш.

"Маҳалла еттилиги" аъзолари планшетлар билан хонадонларга бориб, маълумотларни аниқлайдилар.

71 та савол орқали жамиятнинг ҳақиқий портрети яратилади:

— 54 та савол аҳоли ҳақида (ёш, таълим, иш, яшаш шароити ва ҳ.к.)
— 17 та савол қишлоқ хўжалиги ҳақида (ер майдони, чорва, экин турлари ва ҳ.к.)

Маълумотлар махфий!

Шахсий маълумотлар фақатгина статистик таҳлил учунгина ишлатилади.

Натижада давлатимиз:

  • мамлакатда қанча одам яшайди ва қаерда яшайди — билиб олади;
  • қаерда мактаб, шифохона ёки иш жойи етишмайди — аниқлайди;
  • қишлоқ хўжалигини ривожлантиришда тўғри йўналишни белгилайди.

Шунинг учун ҳар бир фуқаронинг иштироки зарур. Бу айниқса, ёшларимизнинг келажаги учун муҳим/

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг