Америкалик актёр Питер Грин 60 ёшида вафот этди
Америкалик актёр Питер Грин 12 декабр куни Ню-Йоркдаги хонадонида ўлик ҳолда топилди. У 60 ёшда эди.
Полиция баёнотига кўра, Гриннинг ўлимида куч ишлатиш аломатлари топилмади, бироқ ўлим сабаби суд-тиббиёт хулосасидан сўнг маълум бўлади.
Питер Грин кинода салбий қаҳрамонлари билан танилган. Айниқса, «Жиноий асар» (1994), «Ниқоб» (1994), «Қамалда-2» (1995), «Жавоҳир полициячи» (1999) филмларидаги роллари билан томошабинлар ёдида қолган.
Актёрнинг менежери айтишича, январ ойида Грин «Туморлар» филмида Микки Рурк билан бирга суратга тушишни бошлаши кутилаётганди.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter