Андижон вилояти ФВБга янги раҳбар тайинланди
Андижон вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи этиб полковник Эгамназаров Бунёд Сохибназарович тайинланди.
Эгамназаров Бунёд Сохибназарович 1981 йилда Наманган вилоятининг Поп туманида туғилган.
У 2002 йилда Ёнғин хавфсизлиги олий техник мактабини, 2006 йилда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Тошкент олий ҳарбий техника билим юртини, 2018 йилда Президент ҳузуридаги Давлат бошқарув Академиясини қайта тайёрлаш курсини тамомлаган.
Ушбу лавозимга тайинлангунига қадар, Наманган вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи вазифасида фаолият олиб борган.
Б.Эгамназаров ушбу лавозимда Ашуров Ботир Муқимович ўрнини эгаллаган.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter