Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Андижонда салкам ярим миллиард сўмлик ўғирлик фош қилинди

Андижонда салкам ярим миллиард сўмлик ўғирлик фош қилинди

Фото: Прокуратура департаменти.

Андижон вилоятида электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари фош этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Булоқбоши тумани бўлими, ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбирлар ўтказилган.

Унда “C.N.” ҳамда “M.D.” МЧЖ раҳбарлари “Саноат” МФЙ ҳудудидаги ишлаб чиқариш корхоналарида тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб, жами 430,1 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг