Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Андижонда туман ҳокими ўринбосари қамоққа олинди

Андижонда туман ҳокими ўринбосари қамоққа олинди

Скриншот.

Андижонда туман ҳоким ўринбосари 15 минг доллар пора билан ушланди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар берди

Ички ишлар ва ДХХ ҳамкорлигида коррупцияга қарши қатор тадбирлар ўтказилган.

Тадбирлардан бирида, мансабдор 400 метрли сув йўлини ёпиқ тизимга ўтказиш эвазига ҳосил бўладиган ерда дўкон қуриш учун ҳужжатларни расмийлаштириб бериш баҳонасида фуқародан пул талаб қилган.

Ҳоким ўринбосари 15 минг доллар олаётганда қўлга олинган. Ҳозирда унга нисбатан ЖКнинг 168-моддаси бўйича иш очилиб, қамоққа олиш чораси қўлланилган. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг