Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

АҚШ Украинага «Томагавк» ракеталарини бермайди — Axios

АҚШ Украинага «Томагавк» ракеталарини бермайди — Axios

Фото: Getty Images

Музокаралар билан таниш бўлган икки Axios манбасига кўра, АҚШ президенти Оқ уйда бўлиб ўтган ёпиқ учрашувда Владимир Зеленскийга ҳозирда унинг устувор вазифаси дипломатия эканлигини ва Томагавк ракеталари бунга путур этказиши мумкинлигини айтган.

Нашр манбалари АҚШ ва Украина президентларининг учрашувини «танглик» ва «қийин» вазиятда бўлиб ўтди деб баҳолаган.

Манбаларда бири учрашув «бақир-чақирсиз ўтганини, аммо Трамп қаттиққўллик қилганини» айтган.

«Трамп бир неча кескин баёнотлар берди ва баъзи нуқталарда учрашув жуда ҳиссиётларга бой бўлди», – дея қўшимча қилган нашрнинг иккинчи манбаси. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг