Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Барселона» 16-марта Испания Суперкубогини қўлга киритди

«Барселона» 16-марта Испания Суперкубогини қўлга киритди

Фото: NDTV Sports

Жидда шаҳрида бўлиб ўтган Испания Суперкубоги финали — Эл-класикода «Барселона» «Реал Мадрид»ни енгиб, 16-марта ушбу совринни қўлга киритди.

Шунингдек, «Барселона» қаторасига икки марта Испания Суперкубогида зафар қучган илк клубга айланди.

Рафиня 36-дақиқада «Барселона»ни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Биринчи таймдаги кейинги учта гол қўшиб берилган дақиқаларда урилди: 45+2-дақиқада «Реал» вингери Винисиус Жуниор ҳисобни тенглаштирди. Орадан икки дақиқа ўтиб Роберт Левандовски каталонияликларнинг иккинчи голига муаллифлик қилди. Яна икки дақиқадан сўнг Гонсало Гарсия ҳисобни тенглаштирди.

73-дақиқада Рафиня дублни расмийлаштирди. Иккинчи тайм охирларида мадридликларнинг хавфли зарбаларини қайтарган дарвозабон Жоан Гарсия «Барселона»нинг ғалабасига катта ҳисса қўшди.

Испания Суперкубоги. Финал

Барселона Реал Мадрид 3:2

Голлар: Рафиня (36, 73), Левандовски (45+4) Винисиус (45+2), Гарсия (45+6)

Четлатиш: Френки де Йонг (90+1)

«Реал» Испания Суперкубогига 13 марта сазовор бўлган. «Атлетик» (Билбао) ва «Депортиво» футболчилари уч мартадан суперкубокни бошлари узра кўтарган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг