Бердимуҳамедовнинг Ўзбекистонга ташрифи чоғида ўзбек-туркман савдо маркази очилади
Туркиманистон президенти 15—16 ноябрь кунлари Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг маслаҳат учрашувида иштирок этиш учун Ўзбекистонга ташриф буюради.
Туркманистон президенти Сардор Бердимуҳамедовнинг Ўзбекистонга ташрифи чоғида икки давлат чегарасида қўшма савдо маркази очилади, деб хабар берди Туркманистоннинг “Нейтрал Туркманистон” расмий газетаси.
“Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Тошкентда бўлиб ўтадиган еттинчи маслаҳат учрашуви кун тартиби давлатлараро шерикликнинг кенг кўламли йўналишларини, жумладан, минтақада конструктив ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, долзарб минтақавий ва халқаро муаммолар юзасидан фикр алмашишни ўз ичига олади.
Бундан ташқари, саммит доирасида минтақавий ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган қатор ёнма-ён тадбирлар ҳам ташкил этилади. Олий даражадаги музокаралар ва бошқа тегишли тадбирлар, янги Туркманистон-Ўзбекистон чегара савдо марказининг очилиши режалаштирилган”, — дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, 2022 йилнинг октябрь ойида Шовот (Ўзбекистоннинг Хоразм вилояти) ва Дашогуз (Туркманистоннинг Тошҳовуз вилояти) чегара ўтказиш пунктлари ҳудудида чегара савдо зонаси қурилиши бошланган эди. Бу ерда замонавий инфратузилма, жумладан, савдо павильонлари, омборхоналар, контейнерлар сақлаш жойлари, тадбиркорлар учун иш жойлари барпо этиш режалаштирилган.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter