Бугун Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида ёмғир ёғиши кутилмоқда
Ўзгидромет маълумотига кўра, 2 апрел куни Ўзбекистон ҳудудларида об-ҳаво шароити турлича кузатилади. Айрим ҳудудларда ёмғир ёғиши ва момақалдироқ бўлиши кутилмоқда.
Хусусан, Қорақалпоғистон, Хоразм, Бухоро ва Навоий вилоятларида қисқа муддатли ёмғир ёғиб, айрим жойларда момақалдироқ кузатилади. Бу ҳудудларда шамол тезлиги 9–14 м/с гача етади.
Жиззах, Самарқанд, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳам шундай об-ҳаво шароити сақланиб, кундузи ҳарорат 18–25 даража илиқ атрофида бўлиши прогноз қилинмоқда.
Тошкент шаҳрида эса ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ўзгарувчан бўлиб, кундузи ҳарорат 27–29 даражагача кўтарилади.
Тошкент ва Сирдарё вилоятларида ҳам ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланади. Бу ҳудудларда кундузги ҳарорат 25–30 даража илиқ бўлади.
Фарғона водийси вилоятларида ҳам ёмғир кутилмайди. Андижон, Наманган ва Фарғонада кундузи ҳаво 25–30 даража илиқ атрофида бўлади.
Республика тоғ олди ва тоғли ҳудудларида қисқа муддатли ёмғир ва момақалдироқлар кузатилиши мумкин. Шунингдек, шамол тезлиги айрим жойларда 13–18 м/с гача кучайиши эҳтимоли бор.
Маълум қилинишича, 2–6 апрел кунлари тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқинлари юзага келиши мумкин.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter