Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Цемент экспорти 3,8 баробарга ошган: Қирғиз Республикаси асосий харидор

Цемент экспорти 3,8 баробарга ошган: Қирғиз Республикаси асосий харидор

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2025 йилнинг январь-сентябрь ойларида 4 та хорижий давлатга қиймати 44,4 млн АҚШ долларига тенг бўлган қарийб 1,1 млн тонна цемент экспорт қилган.

Экспорт ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 794,6 минг тоннага ёки 3,8 баробарга ошган.

2025 йилнинг 9 ойида Ўзбекистон цемент етказиб берган давлатлар:

Қирғиз Республикаси – 488 740 тонна;

Қозоғистон – 316 794 тонна;

Афғонистон – 272 739 тонна;

Тожикистон – 267 тонна.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг