Давлат грантида ўқиган битирувчилар учун мажбурий ишлаб бериш муддати ўзгариши мумкин
Олий таълим муассасаси битирувчиси бакалавриат ва магистратурада давлат грантлари асосида ўқиган тақдирда, «унинг ишлаб бериш мажбурияти давомийлигини таълим йўналиши хусусиятини ҳисобга олган ҳолда» Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан белгилаш режалаштирилмоқда.
Мазкур тартиб амалдаги қонунчиликда «камида уч йил деб ҳисобланади».
Яъни бу борада эълон қилинган тегишли идоравий қўшма қарор лойиҳаси билан давлат грантида ўқиган битирувчилар учун камида 3 йил мажбурий ишлаб бериш талаби бекор қилиняпти ва бу муддатни белгилаш тегишли вазирликка бериляпти.
Шунингдек, мажбурий ишга тақсим қилинишда битирувчиларнинг доимий яшаш жойига қўйилган талаб ҳам бекор қилинади.
Ҳужжат лойиҳаси тасдиқланган тақдирда, ҳар ўқув йилининг бошида олий таълим муассасаларига бакалавриат ва магистратура бўйича давлат грантлари асосида қабул қилинган талабаларга олий таълим муассасаси билан ўқишни тамомлагандан сўнг таълим муассасалари, корхона ва ташкилотларда мажбурий ишлаб бериш тўғрисидаги шартномани тузиш талаби қўйилади.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter