Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда дори воситаларини рўйхатдан ўтказиш тартиби ўзгарди

Ўзбекистонда дори воситаларини рўйхатдан ўтказиш тартиби ўзгарди

Фото: Xabar.uz

Адлия вазирлиги томонидан дори воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш жараёнида самарадорликни аниқлаш тартиби тасдиқланди. Мазкур ҳужжат 2026 йил 3 апрел куни давлат рўйхатидан ўтказилган.

Янги тартибга кўра, дори воситаларининг самарадорлиги 12 та халқаро илмий манба асосида текширилади. Бу орқали бозорга чиқарилаётган дори воситаларининг ҳақиқий таъсири ва самарадорлигига аниқлик киритилиши кўзда тутилган.

Самарадорликни баҳолаш жараёни мустақил илмий экспертлардан иборат комиссиялар томонидан амалга оширилади. Ўрганиш натижаларига кўра, дори воситалари учта тоифага ажратилади.

Биринчи тоифа — самарадорлиги халқаро манбаларда тасдиқланган дори воситалари ҳисобланади.

Иккинчи тоифа — самарадорлиги исботланмаган дори воситалари бўлиб, улар халқаро тадқиқотларда ўз тасдиғини топмаган маҳсулотлардир.

Учинчи тоифа эса самарадорлиги ўрганилмаган дори воситаларини ўз ичига олади. Бундай ҳолатда халқаро илмий манбаларда тегишли маълумотлар мавжуд бўлмайди.

Мазкур таснифлаш тизими орқали дори бозорида шаффофликни таъминлаш ва истеъмолчиларни ишончли маълумотлар билан таъминлаш мақсад қилинган.

Янги тартибга мувофиқ, ўрганиш натижалари Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги «Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази» расмий веб-сайтида мунтазам эълон қилиб борилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг