Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Америкалик актриса дунёдаги энг гўзал аёл деб топилди

Америкалик актриса дунёдаги энг гўзал аёл деб топилди

Илм-фанга кўра, дунёдаги энг гўзал аёл номи аниқланди. Олимлар Эмма Стоунни дунёдаги энг гўзал аёл деб танлади, деб ёзади Daily Mail.

Британиялик жарроҳ Жулиан Де Силванинг сўзларига кўра, актриса 94,72 фоиз "олтин нисбат"га - юнонлар томонидан яратилган идеал гўзаллик формуласига мос келади. Стоунинг мукаммал юз тузилиши (97%), пропорционал лаблари (95,6%) ва беғубор қошлари унга устунлик беради.

Шунингдек, рўйхатнинг бошида Зендая, Бейонсе ва Марго Роббилар бор.

Олтин нисбат - бу гўзалликни ўлчаш учун юнонлар томонидан ишлаб чиқилган математик тенглама. У деярли ҳамма нарсага қўлланилиши мумкин. Рассом Леонардо да Винчи ўзининг машҳур асарларида идеал эркак танасини тасвирлаш учун олтин нисбатдан фойдаланган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг