Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Дунёдаги йирик хостинг провайдерлардан бири ишламай қолди

Дунёдаги йирик хостинг провайдерлардан бири ишламай қолди

Фото: Cloudfare.

Дунёдаги энг йирик хостинг провайдерларидан бири бўлган Cloudflare'да катта узилишлар юз берди.

Дастлаб, хизмат веб-сайти режалаштирилган техник хизмат кўрсатиш ҳақида эълон қилди, аммо кейинроқ маъмурият фойдаланувчиларни провайдерлардан бири билан боғлиқ муаммолар ҳақида хабардор қилди. 

Downdetector носозликларни мониторинг қилиш платформаси маълумотларига кўра, фойдаланувчилар Х ижтимоий тармоғи, Spotify стриминг хизмати бўйича оммавий равишда шикоят қилмоқдалар ва баъзилари ChatGPT ва Epic Gamesʼнинг ишламаслиги ҳақида хабар беришмоқда. 

Cloudflare веб-сайтида масъуллар муаммодан хабардор эканлиги, бу эса унинг мижозларига таъсир қилиши мумкинлиги айтилган. Улар қўшимча маълумот пайдо бўлиши биланоқ батафсил маълумот беришга ваъда беришди. 

20 октябр куни шунга ўхшаш йирик хизмат Amazon Web Services катта узилишларга дуч келди. Duolingo, Zoom, Roblox, Fortnite ва бошқа кўплаб платформалар ишламай қолди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг