Эҳтиёт бўлинг! Сувараклар ўйлаганимиздан ҳам хавфлироқ...
Сувараклар инсон саломатлигини, айниқса астма ва аллергиядан азият чекаётган болаларнинг аҳволини ёмонлаштириши маълум бўлди.
Шимолий Каролина штати университети олимлари хонадонда сувараклар қанчалик кўп бўлса, ҳаво ва уй чангида аллергенлар ва хавфли бактериал токсинлар — эндотоксинлар даражаси шунчалик юқори бўлишини аниқлашди.
Шу пайтгача сувараклар оғир оқибатларга олиб келувчи 20 дан ортиқ турдаги аллерген тарқатувчиси экани маълум эди. Энди олимлар сувараклар нафақат аллергенларни, балки эндотоксинлар — бактериялар ҳужайраларни парчалаганда ажралиб чиқадиган ва яллиғланиш, бош оғриғи, йўтал ва нафас йўлларининг таъсирланишига олиб келиши мумкин бўлган моддаларни ҳам тарқатишини тасдиқлашди.
Суваракларнинг ичагида кўплаб бактериялар яшайди, шунинг учун уларнинг ахлатида эндотоксинлар айниқса кўп бўлади. Тадқиқотга кўра, сувараклар пайдо бўлган уйларда, айниқса, ошхоналарда, бу моддалар кўп миқдорда учрайди.
Олимлар урғочи сувараклар эркакларига қараганда бир неча баробар кўпроқ эндотоксин ажратишини ҳам аниқлашди.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter