Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Экспорт қилишда баъзи чекловлар олиб ташланади

Экспорт қилишда баъзи чекловлар олиб ташланади

Фото: Sputnik.by

Қонунчилик палатасининг 31 март куни бўлиб ўтган мажлисида «Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига экспорт тартиб-таомилларини Жаҳон савдо ташкилоти қоидаларига мувофиқлаштиришга қаратилган ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилди.

Қайд этилишича, қонун лойиҳаси билан «Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги қонунга Ўзбекистон Президенти ва Ҳукумати қарорларига биноан олиб чиқиладиган буюмлар ва маҳсулотларни экспорт қилишга доир рухсатнома бериш тартиби бекор қилинмоқда.

Шу жумладан, лойиҳада лицензиялаш ва рухсат бериш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун юридик шахсларга қўлланиладиган жарималар рўйхатидан экспортга оид чекловлар чиқариб ташланиши кўзда тутилган.

Таъкидланишича, белгиланаётган нормалар маҳсулотлар экспортини кенгайтириш, экспортдаги мавжуд чекловларни бартараф этиш, рақобат ва очиқ бозор муҳитини яратишга, шунингдек, миллий қонунчиликни ЖСТ қоидаларига уйғунлаштиради.

Ушбу қонун лойиҳаси депутатлар томонидан иккинчи ўқишда қабул қилинди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг