Энди банк карталаридан автоматик ечиб олишда минимал қолдиққа амал қилинади
2026 йил 15 апрелдан бошлаб акцептсиз (розиликсиз) ечиб олишлардан фойдаланилганда минимал камайтирилмайдиган қолдиқ жорий этилади. Яъни картада ҳар доим камида БҲМнинг 3 баравари миқдоридаги қолдиқ сақланади.
Аниқроқ айтганда, автоматик ечиб олишларда банк карталарнинг баланси нолга тушиб қолмайди. Амалиётлар фақат белгиланган чегарадан ортиқ бўлган маблағ доирасида амалга оширилади.
Маълумот учун, акцептсиз ечиб олишлар одатда карта эгаларининг банклар ва бошқа молиявий институтлар олдидаги мажбуриятларини (масалан, кредитлар, бўлиб-бўлиб тўлаш ва бошқа мажбуриятлар) сўндириш ҳолларида қўлланилади.
UZCARDнинг билдиришича, ушбу шартлар Банк томонидан мижоздан олинган ва ОТП тасдиқланган карта реквизитларига нисбатан қўлланилмайди.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter