Европа етакчилари Трамп тинчлик режасининг тўртта бандини ўзгартирмоқчи
Европа Иттифоқига аъзо мамлакатлар етакчилари Трампнинг Украинада тинчлик режасининг камида тўртта бандини ўзгартирмоқчи, деб хабар берди Bild.
Улар асосий бандлардан бири — ҳудудий бўлиниш, жумладан, бутун Донецк вилояти ва Қримни Россияга тегишли деб тан олишни ўчириб ташлашни талаб қилмоқда. Баёнотга кўра, «чегаралар куч билан ўзгартирилмаслиги керак».
Европа ҳукуматлари Украина армиясини 600 минг кишигача қисқартиришни ҳам хавфли деб ҳисоблашмоқда.
Қолаверса, улар Россиянинг ҳар қандай расмий хавфсизлик кафолатлари ишончлилигига шубҳа билан қарашмоқда, чунки бу мамлакат аввалги келишувларни бузган.
Тўртинчи банд — Россиянинг музлатилган активлари. Европаликлар Кремлга улардан фойда олиш имконини берадиган ҳар қандай механизмларга қарши (Трамп режасига кўра, активларнинг бир қисми АҚШ бошқарувидаги Украинани тиклашга, бир қисми АҚШ-Россия қўшма лойиҳаларига сарфланади).


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter