Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Германия биринчи марта БМТ Хавфсизлик Кенгашига аъзо бўла олмади

Германия биринчи марта БМТ Хавфсизлик Кенгашига аъзо бўла олмади

Фото: БМТ

Германия БМТ Хавфсизлик Кенгашида доимий бўлмаган ўринни қўлга кирита олмади. Бу ҳақда Spiegel нашри хабар берди.

Овоз беришнинг биринчи турида Португалия ва Австрия ғалаба қозонганини БМТ Бош Ассамблеяси раиси Анналена Бербок (Германия собиқ ташқи ишлар вазири — таҳр.) эълон қилди. Таъкидланишича, Португалия 134 та, Австрия 131 та, Германия эса 104 та овоз олган. Сайланиш учун БМТга аъзо 193 та давлатнинг учдан икки қисми овоз бериши талаб этилар эди. Аъзолардан бири овоз беришда бетараф қолди. Қўмитанинг ушбу аъзолари ваколат муддати 2027 ва 2028 йилларда тугайди.

Германия бирлашганидан сўнг, анъанавий тарзда ҳар саккиз йилда номзодини илгари суриб, Хавфсизлик Кенгашидан ўрин олиб келган. Шу тариқа Германия 6 марта вакиллик қилган, охиргиси 2019 ва 2020 йилларга тўғри келган. Дипломатларнинг сўзларига кўра, Германия шу пайтгача бирор марта ҳам қўмитадан ўрин ололмай қолган вазият кузатилмаган эди.

Германия Ташқи ишлар вазири Йоҳан Вадефулнинг ғалабага ишончи баланд эди. «Биз ушбу овоз бериш жараёнига ишонч ва оптимизм билан кириб боряпмиз», — деганди у аввалроқ журналистларга. Овоз бериш бошланишидан олдин у БМТ Бош Ассамблеяси залида австриялик ва португалиялик ҳамкасблари Беате Майнл-Райзингер ва Паулу Рангел билан селфига тушган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг