Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ҳинд актёри Дҳармендра 89 ёшида вафот этди

Ҳинд актёри Дҳармендра 89 ёшида вафот этди

Ҳиндистонлик актёр Дҳармендра (тўлиқ исми Дҳармендра Кевал Кришан Деол) 89 ёшида вафот этди, деб хабар бермоқда Hindustan Times. Нашрнинг ёзишича, актёр икки ҳафта аввал соғлиғи ёмонлашгани сабабли Мумбайдаги шифохонага ётқизилган эди. Variety нашри унинг нафас олишида муаммоларга дуч келганини хабар қилди.

Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди актёрнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирди. «Дҳармендра Жининг ўлими ҳинд киносидаги даврнинг тугашини англатади. У ўйнаган ҳар бир ролига жозиба олиб келган тимсол, феноменал актёр эди», деб ёзди Моди Х ижтимоий платформасида.

Дҳармендра ўз фаолиятини 1960 йилларда бошлаган. У 250 дан ортиқ фильмларда суратга тушган, жумладан, «Зита Гита», «Қасос ва қонун», «Менинг севгилим Ража», «Бир умр етмайди» ва бошқалар. 1980 йилларда у Вижайта Филмс продюсерлик компаниясига асос солган.

Актёрлик ва продюсерликдан ташқари, Дҳармендра сиёсат билан шуғулланган. 2004 йилдан 2009 йилгача у Ҳиндистон парламенти қуйи палатаси депутати бўлиб, ўнг қанот Бҳаратия Жаната партияси вакили бўлган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг