Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ҳиндистон Афғонистондаги элчихонасини қайтадан очди

Ҳиндистон Афғонистондаги элчихонасини қайтадан очди

Ҳиндистон Кобулдаги элчихонасини қайта очди. 2021 йилда Толибон Афғонистонда ҳокимиятни қўлга киритгач, унинг фаолияти тўхтатилган эди

“Қарор Ҳиндистоннинг афғон томони билан ўзаро манфаатли барча соҳаларда икки томонлама алоқаларини чуқурлаштириш қарорини акс эттиради”, — дейилади Ҳиндистон Ташқи ишлар вазирлиги баёнотида. 

10 октябр куни Ҳиндистон ва Афғонистон ташқи ишлар вазирлари ўртасида бўлиб ўтган учрашувдан сўнг Ню-Деҳли элчихона қайта очилганини маълум қилди. Ҳиндистон Ташқи ишлар вазирлиги ҳам “Афғонистоннинг ҳар томонлама ривожланишини қўллаб-қувватлаш, гуманитар муаммоларни ҳал қилиш ва қурилиш ташаббусларига кўмаклашиш”га тайёрлигини билдирди.

Бироқ Ҳиндистон ҳалигача Толибоннинг Афғонистондаги ҳокимиятини тан олганича йўқ.

Эслатиб ўтамиз, бироз вақт аввал Афғонистон ва Покистон ўртасида қуролли зиддият вужудга келганди. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг