HORECA EXPO халқаро кўргазмаси туризм соҳаси мутахассисларни бирлаштиради

Туризм қўмитаси кўмагида 2025 йил 21-23-октябр кунлари Тошкент шаҳрида "Horesa Expo Uzbekistan 2025" халқаро кўргазмаси бўлиб ўтади. Мазкур тадбир мамлакатнинг туризм инфратузилмасини ривожлантириш ва меҳмондўстлик стандартларини оширишга қаратилган бўлиб, Ўзбекистонни жаҳон туризм бозорида илгари суришда муҳим рол ўйнайди.
Кўргазма меҳмонхона ва ресторан бизнеси вакиллари, етказиб берувчилар, инвесторлар ҳамда таълим марказларини бир жойга жамлайди. Иштирокчилар инновацион технологиялар, замонавий ускуналар, мебельлар, тўқимачилик маҳсулотлари ва ахборот технологиялари ечимлари билан танишиш имкониятига эга бўладилар. Шунингдек, туризм ривожланишининг тенденсияларини муҳокама қилишлари ва хизмат кўрсатиш сифатини ошириш бўйича тажриба алмашишлари мумкин.
Кўргазма Ўзбекистон отелерлар уюшмаси томонидан ташкил этилмоқда. Дастур доирасида B2B учрашувлари, панел сессиялари, маҳорат дарслари ва Гастро-Форум 2025 режалаштирилган бўлиб, профессионал мулоқот ва мамлакатда туризм ва меҳмондўстлик соҳасини ривожлантириш учун янги имкониятларни шакллантириш платформасига айланади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter