Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Экология қўмитаси қурилиш ташкилотларини қатъий огоҳлантирди

Экология қўмитаси қурилиш ташкилотларини қатъий огоҳлантирди

Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ҳамда Ҳукумат қарорига мувофиқ, барча қурилиш ташкилотлари ҳамда атроф-муҳитга таъсир кўрсатувчи корхоналар атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш талабларига қатъий риоя этиши шартлиги қатъий тарзда билдирилди.

Қурилиш ташкилотлари чанг ва қумнинг ҳавога кўтарилишига йўл қўймаслиги, кириш-йўлакларга сув пуркагичлар ўрнатиши, автотранспорт ғилдиракларини ювиш учун махсус шохобча ташкил этиши ва майдонларни ҳимоя тўсиқлари билан жиҳозлаши мажбурий ҳисобланади. Бу талабларга амал қилинмаса, маъмурий жазо чоралари қўлланилиши ва фаолият 10 иш кунигача тўхтатилиши мумкин.

Шу билан бирга, Президент фармони ва Вазирлар Маҳкамаси қарорига мувофиқ, I ва II тоифага кирувчи корхоналар 2026 йилга қадар автоматик мониторинг станциялари, самарали чанг-газ тозалаш ускуналари ва санитар ҳимоя зоналарида назорат постларини жорий этиши шарт. Мажбуриятлар бажарилмаса, компенсация тўловлари 5 бараварга оширилади.

Қонунчиликка кўра, метеорологик шароитлар ноқулай бўлиши кутилганда корхоналар зарарли ташламаларни камайтириши шарт. Шунингдек, 1 декабрга қадар атмосферага чиқарилаётган ифлослантирувчи моддалар миқдорини 2 бараварга қисқартириш талаби қўйилди.

Ушбу талаблар бажарилмаган тақдирда, корхоналарга маъмурий чоралар, фаолиятни тўхтатиш ва зарурат бўлса жиноий жавобгарлик қўлланилиши мумкин.

Ҳукумат барча ташкилотларни экологик талабларга сўзсиз риоя этишга чақирди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг