Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Икки хотинни «қўйган» қарздор машинаси билан ҳам «ажрашадиган кўринади»

Икки хотинни «қўйган» қарздор машинаси билан ҳам «ажрашадиган кўринади»

Андижон вилояти Улуғнор туманида яшовчи 39 ёшли Ф.Қ. икки бор оила қурди, аммо ҳар икки турмушида ҳам келишмовчиликлар сабаб ажрашишга мажбур бўлди. Биринчи ва иккинчи никоҳидан дунёга келган икки нафар фарзандининг таъминотига эса бефарқлик билан қаради.

Натижада, собиқ турмуш ўртоқлари суд орқали алимент ундирувига мурожаат қилишга мажбур бўлишди.

Ижро жараёнларида Ф.Қ. бир неча бор огоҳлантирилганига қарамай, алимент тўловларини амалга оширмаган. Шунинг ҳисобига жами 33 миллион сўм миқдорида қарздорлик юзага келди.

Бундан ташқари, қарздор шахс АТ «Алоқабанк»дан олинган 64 миллион сўмлик кредит қарзини ҳам узишдан бўйин товлаган.

Шу боис, Мажбурий ижро бюросининг Улуғнор туман бўлими давлат ижрочиси томонидан Ф.Қ.га тегишли «Hongqi H5 Flagship» русумли автомашина хатлаб қўйилди.

Энди у алимент ва кредит қарзларини белгиланган муддатда тўламаса, ушбу автомашина электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқарилади ва сотувдан тушган маблағлар ижрога қаратилади.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг